Наманганда ҳам йирик ўғирлик қайд этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «Г.» МФЙ ҳудудидаги савдо дўкони ҳамда фуқаро К.К.нинг хонадонидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 496 млн сўмлик электр энергияси ўғирланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сирдарёдаги заправкада 62,5 миллиардлик газ ўғирланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter