Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистонига киритилмаган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан маълумот берилди

Саудия Арабистонига киритилмаган икки нафар ўзбекистонлик юзасидан маълумот берилди

Жорий Умра мавсумида икки нафар ўзбекистонлик зиёратчи Мадина аэропортида Саудия Арабистони Чегара хавфсизлик хизмати томонидан тўхтатиб қолинган ва уларда мамлакатга киришга тақиқ борлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур фуқаролар Қирғиз Республикасининг қалбаки паспорти билан 2019 йил Умра сафарига бориб келган. Саудия Арабистонидан чиқиш вақтида ушбу давлат қонунларини бузгани учун мамлакат чегара хавфсизлик хизмати томонидан уларга нисбатан Саудия Арабистонига кириш учун 10 йил муддатга тақиқ белгиланган. Шу боис, ушбу фуқаролар подшоҳликка киритилмади. Ҳозирда уларни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

«Шу ўринда, мўмин-мусулмонлардан Умра сафарини турли қинғир йўллар орқали, ноқонуний амалга оширмаслик ҳамда ҳар-хил кўнгилсизликларга дучор бўлмасликка чақирамиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг