Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мусулмонлар идораси «Толибон» билан содир бўлган воқеа бўйича баёнот берди

Мусулмонлар идораси «Толибон» билан содир бўлган воқеа бўйича баёнот берди

Фото: Muslim.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда тарқалган гап-сўзлар юзасидан баёнот берди.

«Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва бир гуруҳ юртимиз уламолари Самарқанд вилоятида мўмин-мусулмонлар билан яқиндан мулоқот қилиш ҳамда жоме масжидларда намозхонларга мавъиза қилиш мақсадида, ушбу вилоятнинг турли ҳудудларида бўлдилар. 29 июль куни Самарқанд шаҳрида жойлашган «Намозгоҳ» масжидидаги жума намозига  катта жамоат йиғилган. Ушбу жомедаги мавъизадан таъсирланган масжид қавми якунда Муфтий ҳазратларининг дуоларини олиш учун йўл ёқасига қадар тўп-тўп бўлиб, кузатиб бордилар.

Лекин айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қайд этганимиздек, Муфтий ҳазраларини зиёрат қилишга интилган мўмин-мусулмонларни гўёки «Афғонистон Муваққат ҳукумати вакиллари «Толибон») мухлислари», дея асл вазиятдан одамларни чағитишга уриниб, ижтимоий тармоқларда турли изоҳлар ёзганлар», дейилади идора хабарида.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференцияда иштирок этган Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси ҳам мазкур жума намозида қатнашди.

«Эълон қилинган ижтимоий тармоқ материалларидан яққол намоён бўлмоқдаки, мўмин-мусулмонлар Муфтий ҳазратларини зиёрат қилиш ва у кишининг дуоларини олиб қолишга интилганлар», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг