Мўйноқда инспекторларга ўқ узган қидирувдаги шахслар ушланди
Мўйноқ тумани ҳудудида браконьерлар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторларига ҳужум қилингани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура матбуот хизмати Мўйноқ туманида ноқонуний ов билан шуғулланиб келган фуқаролар тўғрисида хабар бериб, улардан 2 нафари қидирилаётганлигини маълум қилганди.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишича, олиб борилган тезкор қидирув натижасида қидирувда бўлган 2 нафар фуқаролар ҳам аниқланиб, терговга жалб қилинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter