Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди

Москвадан Урганчга учаётган самолёт Самарага фавқулодда қўнди

Фото: «Xabar.uz»

«Азимут» авиакомпаниясининг Москва-Урганч йўналишида AZO-7059 рейсини амалга ошираётган SSJ-100 самолёти Самара шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Бунга йўловчининг соғлиғининг ёмонлашгани сабаб бўлган.

Жадвалга кўра, самолёт Урганч халқаро аэропортига маҳаллий вақт билан соат 07:35 да қўниши керак эди. Мажбурий қўниш сабабли парвоз кечиктирилмоқда. Хусусуан, Урганч аэропортига етиб келиш маҳаллий вақт билан соат 10:15 га белгиланган. Урганчдан жўнаш эса соат 11:00 да режалаштирилмоқда.

Внуково аэропортига етиб келиш Москва вақти билан соат 13:00 га режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг