Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвадан Таиландга учган «Boeing» Тошкентга мажбуран қўнди

Москвадан Таиландга учган «Boeing» Тошкентга мажбуран қўнди

Фото: «travelbelka.ru»

Кеча, 17 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:30да «Москва—Пхукет» (Таиланд) йўналиши бўйича учган самолёт Тошкентда фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Новости Ташкентского Неба» Telegram-канали хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, «Nordwind Airlines» авиакомпаниясига тегишли «Boeing 777-21Б» самолёти йўловчилардан бирининг хатти-ҳаракатлари сабаб Тошкентга қўнган.

Сомолёт бортида жанжал кўтарган эркак маст ҳолатда бўлган. Ушбу йўловчи ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган ва зарурий жараёнлар якунлангач, борт Пхукет йўналиши бўйича Тошкент вақти билан 02:00 да учиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг