Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миробод туманида Matiz ёниб кетди

Миробод туманида Matiz ёниб кетди

Бугун, 13 март куни Миробод тумани Амир Темур  кўчаси 33-уй қаршисида соат 08:00 ларда, ҳайдовчи 1993 йилда туғилган Н.А.га тегишли Matiz русумли транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув содир бўлганлиги оқибатида, ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Чилонзорда Lacetti ёниб кетганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг