Мингбулоқда қарздор фермер ўз жонига қасд қилди
Мингбулоқлик фермер ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, тумандаги «А.ХХ.» фермер хўжалиги раҳбари Т.Х. (58 ёш) бошқа фермердан 15 минг АҚШ доллари миқдорида қарз бўлган. Қарзни қайтариш имконияти бўлмаганидан тушкунликка тушган Т.Х. ўзига тегишли «Иж-27 Е» русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзининг юрагига тираб, ўзига ўқ узади. Бунинг натижасида ҳодиса жойида вафот этади.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter