Метродаги носозликка йўловчининг ручкаси сабаб бўлди
Ижтимоий тармоқларда метро вагонларининг бирида эшик ёпилмасдан поезд ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан «Тошкент метрополитени» ДУК қуйидагиларни маълум қилди.
«Жорий йилнинг 1 февраль санаси соат 08:55 лар атрофида «Пахтакор» бекатидан ҳаракатланган 6-сонли ҳаракат таркибининг вагон эшикларидан бирида носозлик ҳолати кузатилган. Шу боисдан, ҳаракат таркиби кейинги бекатга етиб келганида машинист томонидан текширилганда, вагон эшигининг ариқчасига йўловчилардан бирининг ручкаси тушиб қолгани аниқланган ва бу эса вагон эшиклари ёпилишига тўсқинлик қилган.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳаракат таркиби соз ҳолатда ҳаракатланмоқда», дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter