Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метрода шубҳали буюм топилди

Метрода шубҳали буюм топилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкент метрополитенининг «Космонавтлар» бекатида поезддан йўловчилар тушириб юборилгани тасвирланган видео юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 11 июнь куни соат 11:50 да 38-йўналишда ҳаракатланаётган поезднинг 3-вагонида шубҳали нарса қолдириб кетилган ва бу ҳақда поезд машинистига хабар берилган. Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент метрополитени ўртасидаги ўзаро келишилган йўриқномага кўра, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар «Космонавтлар» бекатида поезддан туширилган.

Қолдириб кетилган қаровсиз буюмни текшириш учун поезд йўловчиларсиз электродепода жойлашган махсус текшириш пунктига юборилган. Барча йўналишларда поездлар жадвал асосида ҳаракатланишни давом этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг