Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Метрода кузатилган ҳодиса сабаби маълум қилинди

Метрода кузатилган ҳодиса сабаби маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда «Миллий боғ бекатидаги поезд бузилиб қолди» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 октябрь санасида соат 17:12 ларда Чилонзор йўналишининг миллий боғ-Новза перегони эстакасида ҳаракатланаётган 29-сонли ҳаракат таркибида йўловчилар оқими кўп бўлгани боис техник носозлик ҳолати кузатилган.

Ушбу ҳаракат таркиби 12 дақиқа вақт давомида ҳаракатлана олмаган. Машинист томонидан ўрнатилган тартибда кўрилган чора-тадбирлар натижасида поезд ҳаракати қайта йўлга қўйилган.

Ҳозирги вақтда йўналишда поездлар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда, дейилади расмий муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг