Mediapark’да 18 минг одам тўпланди, жабрланганлар бор
Бугун, 23 апрель куни Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги «Атлас» савдо мажмуасида маиший техникалар учун 80% чегирма бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган, натижада 18 мингга яқин фуқаролар ушбу савдо мажмуасида тўпланган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, айни пайтда мазкур дўкон ёпилган ва шу сабабли арзонлаштирилган нархда сотув бўлмайди. Савдо мажмуаси бир вақтнинг ўзида бу каби кўплаб фуқароларни қабул қилиш имконига эга эмаслиги, шунингдек, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида савдо мажмуаси ёпилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан савдо мажмуасидаги вазият назоратга олинган. Шунингдек, кун иссиқлиги ва тиқилинч бўлгани сабабли бир аёл ҳушидан кетган, шу ернинг ўзида унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter