Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Маймун ўчи»: қишлоқда биттаям ит қолмади

«Маймун ўчи»: қишлоқда биттаям ит қолмади

Иллюстратив фото

Ҳиндистоннинг Махараштра штати қишлоқларидан бирида маймунлар итларни биттаям қолдирмай қириб юборди. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.

Хабарга кўра, Лавул қишлоғидаги «Маймунлар ва итлар уруши» шу йилнинг ноябрь ойи ўрталарида, итлар маймун боласини ўлдириб қўйганидан сўнг, бошланган. Эртаси куниёқ маймунлар қарши ҳужумга ўтган: итлар ва кучук болаларини уйларнинг томларига судраб чиқиб, пастга улоқтириб ўлдираверишган.

Қишлоқ аҳли Ўрмон хўжалиги департаментига қотил маймунларни тутиб, вазиятни жиловлашни сўраб йўллаган арздан бирон наф чиқмади: қишлоққа жўнатилган полициячилар биттаям маймунни тутиша олмади. Шундан сўнг итларни Лавул аҳлининг ўзи қўриқламоқчи бўлди, аммо маймунлар уларни тутишга чиққан бир неча кишини ҳам томдан итариб тушириб юборди...

Бир ой ичида маймунлар жами 250 та уй ҳайвонини ўлдирди, қишлоқда биттаям ит қолмаган.

Энг ёмони кейин бошланди, энди маймунлар болаларга ҳужум қила бошлади. Афтидан одамлар итларни ҳимоя қилгани уларнинг ғазабини келтирган. Мактабдан қайтаётган саккиз ёшли мактаб ўқувчисига ҳужум қилган маймунлар бир нечта эркакнинг аралашуви билан чекингани ҳақида хабар бор. Айни пайтда ҳам маймунлар ҳужуми босилмагани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг