Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маст ҳайдовчи 6 та автомобилни пачоқ қилди (фото)

Маст ҳайдовчи 6 та автомобилни пачоқ қилди (фото)

Фото: «Yhxbb.uz»

Жорий йилнинг 30 январь куни соат 16:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳудудидан ўтган А-380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 771-километрида 1971 йилда туғилган ҳайдовчи У.Р. «Нексия-3» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетган. Натижада йўл четида тўхтаб турган 2 та «Ласетти», «Дамас», «Спарк» ҳамда «Кобальт» русумли автомобилларга урилган.

Ҳодиса оқибатида «Нексия-3» русумли автомобиль ҳайдовчиси 50 ёшли У.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситалари техник шикастланган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи У.Р. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги маълум бўлган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан мастлик ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг