Маст эркак ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди
Фарғона вилояти Учкўприк туманида 10 март куни эркак маст ҳоатда қайнукаси унинг автомашинасини олиб кетгани сабабли ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлган. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Қайрағоч қишлоғида яшовчи эркак кўп спиртли ичимлик истеъмол қилгани сабабли маст бўлиб қолади. Натижада хотини укасига қўнғироқ қилиб уйдаги машинани олиб кетишини сўраган. Буни аёл мастлик сабабли бирор бахтсиз ҳодиса бўлишидан хавотирланиб шундай қилганини изоҳлаган. Эркак эса: «Машинани нимага олиб кетади, нима ҳаққи бор? Менинг эркаклик ғурурим йўқми?» — дея аёли билан тортишиб қолган. Шундан сўнг у уйдан чиқиб кетиб, темир йўлга ўзини ташлаш учун келган.
Ҳолатдан хабар топган маҳалла мутасаддилари Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган. Патруль-пост хизмати ходимлари ҳудудга етиб келганида темир йўлнинг 13–14-километрларида эркакнинг маст, агрессив ҳолатда юргани аниқланган.
Қайд этилишича, у тўхтатиб қолинганидан тахминан 3–5 дақиқадан ўтиб, ушбу йўлдан юк поезди ўтган. Эркак мастлик ҳолатини аниқлаш ва реабилитация қилиш учун воқеа жойидан олиб кетилган.
Эркакнинг айтишича, ҳозирда у ичиш ва чекишни тўхтатиб, фермер хўжаликларининг бирида трактор ҳайдовчиси бўлиб ишлаб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter