Марғилонда юк машинаси даҳшатли авария юзага келтирди
14 май куни соат 00:30да Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 1997 йилда туғилган ҳайдовчи «MAN» юк автомобилини бошқариб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган.
Оқибатда юк автомобили йўл четида тўхтаб турган «Gentra», «Lacetti» ва «Cobalt» автомобилларига бориб урилган.
Натижада «Gentra» ҳамда «MAN» автомобиллари ҳайдовчилари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан «Gentra» ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter