Марғилонда ундирувга қаратилган «Equinox» яшириб қўйилди
Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 3 августдаги 1987/2021-сонли ижро варақасига асосан жавобгар К.М.дан "Капиталбанк" АТБ фойдасига 167 млн. 451 минг сўм кредит қарзи ва 7 708 480 сўм давлат божини ундириш ҳамда ундирувни қарздорга тегишли "Equinox" автомашинаси қаратиш белгиланган.
Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими томонидан 5 августда мазкур суд ҳужжати ижроси бўйича ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздор К.М.га 15 кун ихтиёрий муддат белгилаб берилган.
Бироқ қарздор давлат ва банк олдидаги қарзини тўлаш ўрнига, ундирув қаратилган автомашинани яшириб қўйган.
Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари билан олиб борилган тезкор чоралар натижасида "Equinox" қаерда эканлиги аниқланган ва қонунда белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдонига олиб кирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter