Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марғилонда газ ўтказиш баҳонасида аҳоли пулини ўзлаштириб юборган гуруҳ фош бўлди

Марғилонда газ ўтказиш баҳонасида аҳоли пулини ўзлаштириб юборган гуруҳ фош бўлди

Марғилон шаҳрида табиий газ тармоғини ўтказиб бериш мақсадида аҳолидан йиғилган пулларни ўзлаштириб кетган фирибгарлар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти хабар қилди.

Департамент текшируви натижасида фуқаро Р.Х. «Марғилоншаҳаргаз» филиали ходимлари А.В. ва Ш.А. билан олдиндан тил бириктириб, 2020 йил ноябрь ойида шаҳардаги Ипак йўли МФЙда янги газ тармоғига улатиб беришни ваъда қилиб, аҳолидан жами 5000 АҚШ доллари миқдорида йиғиб олишиб, шу кунга қадар газ тармоғига уламасдан, пулни қайтармасдан келаётганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг