«Малибу-2» пиёдани катта тезликда уриб кетди
Ҳодиса 2023 йил 20 август куни тунги соат 00:36 лар атрофида Самарқанд вилояти, Ургут шаҳри марказидан ўтувчи Навоий шоҳкўчасида содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
«Малибу-2» машинаси Навоий шоҳкўчасининг «Боғишамол» МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмида ҳаракатланиб келаётган вақтида йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олган ва ҳайдовчи томонидан зудлик билан тиббиёт бирлашмасига етказилган. Бироқ тиббиёт ходимлари кўрсатган муолажаларига қарамасдан пиёда вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter