Мактаб ўқувчисини уриб қочган «Жентра» ҳайдовчиси ҳам ёш бола бўлиб чиқди

Видеодан лавҳа
2023 йил 18 декабр куни соат 17:25 лар атрофида Самарқанд тумани «Диёр» МФЙ ҳудудидан йўлдан ўтаётган мактаб ўқувчисини шу йўналишда ҳаракатланиб келган қора рангли «Жентра» русумли транспорт воситаси уриб юбориб, воқеа жойидан яширинган.
Оқибатда мактаб ўқувчиси тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Қидирув-суриштирув тадбирлари давомида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини содир ҳайдовчи аниқланган.
Маълум бўлишича, Самарқанд тумани «Талибарзуипоён» МФЙда яшовчи, 2008 йилда туғилган мактаб ўқувчиси онасига тегишли бўлган ушбу автомашинани бошқариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Ҳозирда Самарқанд тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter