Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мажбурий ижро бўлими бошлиғи пичоқлаб кетилди

Мажбурий ижро бўлими бошлиғи пичоқлаб кетилди

Фото:«Xabar.uz»

3 май куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Мажбурий ижро бюроси бошлиғи Б.Ж.ни собиқ ходими Ш.И. пичоқлаган. Бу ҳақда «UzNews.uz» хабар қилди.

Собиқ ходимнинг МИБ бошлиғини пичоқлаганига асосий сабаб сифатида унинг ишдан бўшатилгани  кўрсатилмоқда.

МИБ бошлиғи Ш.И.га ходимларни лавозимга қўйиш ва уларни ишдан олиш ўзининг ваколатига кирмаслиги, балки бу вилоят МИБ бошқармаси ихтиёрида эканлигини тушунтирган. Лекин, Ш.И. ўзининг ишдан бўшашида асосий айбдор ўзининг собиқ бошлиғи деб билган ва уни пичоқлаган.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳозирда МИБ бошлиғи Б.Ж.нинг аҳволи анча яхши. Шунингдек, ўша куни МИБ биносига келган Ш.И. спиртли ичимлик таъсирида бўлганлиги ҳам қўшимча қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг