Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магнитогорск фожиаси. Ўзбекистон фуқароси вайроналар остида 7 соат қолиб кетди

Магнитогорск фожиаси. Ўзбекистон фуқароси вайроналар остида 7 соат қолиб кетди

Фото: «РИА Новости»

Россиянинг Магнитогорск шаҳрида газ портлаши туфайли кўп қаватли уйнинг подъезди қулаб тушди.

Ҳодиса 31 декабрь куни тонгда содир бўлган. Россия ФВВ берган сўнгги хабарга кўра, портлаш натижасида беш киши ҳалок бўлган, беш киши касалхонага ётқизилган. Вайрон бўлган подъездда жами 120 киши яшаган. Ҳозирда 30 нафардан ортиқ кишининг тақдири номаълум бўлиб турибди.

Жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворсова маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

«Энг оғир жароҳатни 36 яшар Ўзбекистон фуқароси олди. У вайроналар остида 7 соат қолиб кетган, охирида чиқариб олинди. Қовурғалари синган, қорин бўшлиғи шикастланган, қораталоғи ёрилган. У операция қилинди, ҳозирда жонлантириш бўлимида», — деди Скворсова.

Россия президенти Владимир Путин Магнитогорск шаҳрига учиб борган. Президент оператив штабда ўтказилган йиғилишда иштирок этиб, баъзи жабрланганлар билан учрашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг