Мадридда тунги клуб шифтининг қулаши оқибатида 26 киши жабрланди
Испания пойтахтидаги тунги клуб шифти қулаб тушди. Бунинг оқибатида 26 киши жабрланди, деб хабар берди “Известия”.
Ҳодисада жиддий жароҳатланганлар бўлмади. Жабрланганларнинг ярими шифохонага етказилган, қолган қисми уйларига жўнатилган. Полиция иш юзасидан суриштирув бошлади. Дастлабки тахминларга кўра, шифтнинг қулашига кучли вибрация сабаб бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter