Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лицензия учун 13 минг доллар талаб қилган мансабдор қўлга тушди

Лицензия учун 13 минг доллар талаб қилган мансабдор қўлга тушди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими мансабдор ходими лицензия олишда зарур хулоса тайёрлаб бериш учун пора олаётган вақтда ушланди.

Маълум қилинишича, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими мансабдор ходими Асака туманида фаолият юритувчи МЧЖга нефт маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланиши учун лицензия олишда зарур бўладиган хулоса тайёрлаб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари ва лицензия олиб бериш учун “Ўзнефтгазинспекция”да ишловчи танишига 10 минг АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, МЧЖ таъсисчисидан 13 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини ўзининг бўйсинувида бўлган ходим орқали олган вақтда, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг