«Ласетти» «Макро» супермаркетини қандай «ишғол қилгани» аниқланди
Бугун, 7 январь куни соат 13:50 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Гёте-5 кўчасида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи Ж.Ш. «Ласетти»ни «Макро» супермаркети яқинига тўхтатиб, калит ва фарзандини қаровсиз қолдириб ўзи супермаркет ичига кириб кетган. Автомобилда бўлган 8 ёшли фарзанди калитни бураб юбориши оқибатида автомобиль ҳаракатга келган ва супермаркет ойнасини синдириб, ичкарига кириб тўхтаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан ўт олдиргич калитни ва вояга етмаган фарзандларини автомобилда қаровсиз қолдирмасликлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter