Кучли шамол ва ёмғир Самарқанду Тошкентда оғир талафотлар келтирди
Кеча, 27 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, хусусан, Бухоро, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёмғир кузатилди.
Айниқса, Тошкентда шамолнинг тезлиги 16 м/с (58 км/с) гача, пойтахт вилоятида эса 15 м/с (54 км/с) гача етди, натижада Олмазор туманида йўлнинг қатнов қисмига дарахт ағдарилиб тушиб, туман ободонлаштириш бошқармасининг ёрдами билан қисқа вақтда табиий офатнинг оқибатлари бартараф қилинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Самарқанд вилоятининг, Ургут, Каттақўрғон, Самарқанд туманларида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Тошкент ва Янгийўл туманларида ва Тошкент шаҳрида шиддатли ёмғир ёғиб ўтди. Натижада Тошкент шаҳрининг айрим туманларида турар-жой биноларининг алоҳида қисмларига сув кириши кузатилди. Ободонлаштириш бошқармаси ва ФВБнинг зарур куч ва воситалар ёрдамида ёмғир оқибатлари қисқа муддатда бартараф этилди.
Самарқанд вилоятининг Ургут, Каттақўрғон, Самарқанд туманлари тоғли ҳудудларида сел ёғиб ўтди. Вилоят ФВБ ходимлари, ИИБ ҳамда маҳаллий хокимият органлари билан ҳамкорликда жойларда профилактик чоралар кўрилди. Жароҳат олганлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмади.
Таъкидлаш керакки, Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида бир суткадаги ёғингарчилик, ойлик ёғингарчилик миқдорининг 67 фоизини ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter