Қамашилик фуқаро кредит оламан деб бор пулларидан айрилди

Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида яшовчи фуқаро О.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида Телеграм мессенжери орқали номаълум шахслар кредит олиб беришни тарғиб этиб, фирибгарлик йўли билан банк картасида бўлган жами 5.500.000 сўм миқдоридаги пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида О.Ж. исмли фуқаронинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс Наманган вилояти, Косонсой туманида яшовчи, 1995 й.т., С.О эканлиги аниқланган, дея хабар беради ИИВ Киберхавфсизлик маркази.
Ушбу фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter