«Кўзимни очсам, дўхтирхонадаман» – Наманганда 16 ёшли тиктокерни ток урди (видео)
Жорий йил 19 сентябрь куни соат 19:05 ларда 2006 йил туғилган ўсмир Наманган тумани Миришкор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Тўрақўрғон – Роустон» темир йўлининг 81-километри 1-пикетида темир йўл изининг ён қисмида жойлашган юқори кучланишли симёғочига чиқиб, ижтимоий тармоқда обуначиларини кўпайтириш мақсадида суратга тушмоқчи бўлган.
Шу вақтида уни 27 500 вольт кучланишдаги электр токи уриб, жароҳат олган ва туман тез тиббий ёрдам бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Шифокор Т.Фазлидинов ўсмирнинг жонлантириш бўлимига келган вақтида шок ҳолатида бўлгани, ва кўрсатилган муолажалардан сўнг шок ҳолатидан чиқарилганини маълум қилди.
«Ҳозирда бемор ҳолати стабил», – дейди шифокор.
Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишни истаб қолган бемор бола эса воқеа қандай содир бўлгани ҳақида гапириб берган. У темир йўл яқинида молларига озуқа тўплаб юрган бўлган.
«Поезд йўлига чиқиб, устундаги симга тирмашиб чиқдим. Ўша симни очиқ жойи бор экан, шу ерига қўлим тегиб бу ҳолатга тушиб қолдим. Кўзимни очиб қарасам, дўхтирхонада ётибман. Бошқа қайтарилмайди», – дейди маҳаллий мактабларнинг бири 9-синфида таҳсил олаётган бемор бола.
Содир бўлган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси масъуллари томонидан муҳокама ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter