Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўзи кўкарган бола бўйича ИИБ маълумот берди

Кўзи кўкарган бола бўйича ИИБ маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ёш боланинг кўзи кўкаргани акс этган видео тарқалганди. Видеода болакай уни отаси ургани айтади.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, аслида ҳодиса 29 октябрда содир бўлган. Видео эса куни кеча ижтимоий тармоққа тарқатилган. Аниқланишича, болакай 29 октябрда отаси томонидан отасининг яшаш уйига олиб кетилган. Ўша куни у кўчада ўйнаётган вақтида йиқилиб, тан жароҳати олган. Болани айнан отаси шифохонага олиб келган. 

Гувоҳларнинг кўрсатмалари ва экспертиза хулосасига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қонуний қарор қабул қилинган.

«Видео тарқалганидан сўнг, яна бир марта ўрганиб чиқилди ва калтакланиш ҳолати ўз тасдиғини топмади. Ҳозирда мазкур ёлғон маълумотни тарқатганларнинг шахсини аниқлаш ва уларга чора кўриш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИБ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг