Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Косонсойда селда ҳалок бўлган 7 яшар боланинг жасади топилди

Косонсойда селда ҳалок бўлган 7 яшар боланинг жасади топилди

13 июл куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган.

Ушбу сел оқимлари сабаб вужудга келган ҳодиса сабаб Наманган вилояти Косонсой туманида 8 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 6 нафар фуқаро қутқариб қолинган. 1 нафар бедарак йўқолган фуқаро қидирилаётган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида  17 июлъ куни  2014 йилда туғилган, 7 ёшли боланинг жасади Косонсой сойи ҳудудидан топилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг