Коронавирус инфекцияси 100дан ортиқ мамлакатда қайд этилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, 9 март ҳолатида 101 мамлакатда коронавирус инфекцияси ҳолатлари аниқланган.
Қайд этилишича, дунё бўйлаб ушбу вирусдан касалланганлар сони 105 586 нафарга этган.
Сўнгги бир кун ичида Болгария, Коста-Рика, Молдова, Франция Гвианаси, Малдив ороллари, Малта, Фарер ороллари ва Кариб денгизидаги Мартиника (Франция) оролига инфекция кириб борган.
Эслатиб ўтамиз, 6 март ҳолатида ЖССТ коронавирус инфекцияси 79 мамлакатда рўйхатга олинганлигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter