Коинотда Ойнинг «қариндоши» топилди
Астрономлар Ернинг табиий йўлдоши саналган ойга ўхшаш сайёра (кичик ҳажмли, уни астероид дейиш ҳам мумкин - таҳрир)ни аниқладилар. Бу самовий объект узоқ вақтдан бери Марс орқасида яширинган ҳолда бўлган. Бу ҳақида Британиянинг энг машҳур нашрларидан бири «The Times» ёзган.
Кенглиги бир километрга яқин астероид бўлган объект биринчи марта 22 йил олдин кўриниш берган. Бироқ, ҳозиргина батафсил таҳлил ажойиб ўхшашликни аниқлади: у Ой билан бир хил материалдан пайдо бўлганга ўхшайди.
Илмий изланишларга кўра, Ой ва Ер ва «Тheia» деб номланувчи сайёра ўртасидаги улкан тўқнашувдан кейин пайдо бўлган деган тахминлар бор эди. Иккинчи Ой деб фараз қилинаётган сайёра ҳам айнан шу портлашда ҳосил бўлган бўлиши мумкин.
Бир назарияга кўра, ушбу ҳодиса бизнинг дунёдан тахминан 4,5 миллиард йил олдин бу космик қолдиқлар Ойга айланган.
Астероид ой нисбатан қисқа вақт ичида яратилганга ҳам ўхшамоқда - эҳтимол ёш ой бошқа бир катта портлаш натижасидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter