Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кобулдаги масжид ёнида портлаш содир бўлди: қурбонлар кўп

Кобулдаги масжид ёнида портлаш содир бўлди: қурбонлар кўп

Фото: «Ria.ru»

Aфғонистон пойтахтидаги Идгах масжиди яқинида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, уч киши яраланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Кари Саид Хостига таяниб РИA Новости хабар бермоқда.

«Толибон» ҳаракати берган маълумотларга кўра, қурбонлар сони саккиз нафарга етди. Яна 20 киши яраланган. РИA Новости суҳбатдошининг айтишича, маълумотлар ўзгариши мумкин.

Aввалроқ Aфғонистон муваққат ҳукумати маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳид Кобулдаги масжид яқинидаги портлашда тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Ички ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан уч киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг