Китоб шаҳридаги новвойхонада газ баллони портлади, бир киши ҳалок бўлди
19 август куни соат 14:00 атрофида Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида жойлашган новвойхоналардан бирида газ баллони портлаган. Натижада бир киши ҳалок бўлган. Икки киши эса жароҳат олган.
«Xabar.uz» манбасига кўра, ҳодиса оқибатида новвойхонага туташ учта хонадонга ҳам зарар етган.
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter