Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«1XBет»да катта пул ютқазган шахс ИИВга шикоят қилди

«1XBет»да катта пул ютқазган шахс ИИВга шикоят қилди

Қорақалпоғистон ИИВнинг маълумотига кўра,  7 июнь куни Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро О.С. ички ишлар органларига шикоят билан мурожаат қилган. Унда шикоятчи Тўрткўл тумани Боғёп канал ёқасида унинг ҳамёни ва ичида бўлган 2100 АҚШ доллари ҳамда 3 млн 500 минг сўм пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини баён қилган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят содир этиши мумкин бўлган шахсларни аниқлаш ишлари авж олган.

Суриштирув жараёнида жабрланувчининг кўрсатмалари ва тезкор-тергов тадбирлари жараёнида олинган маълумотларда жиддий тафовутлар мавжудлиги сабабли, фуқаро О.С.нинг ҳаёт тарзи ўрганилиб, уни ўғирлик ҳақида ёлғон кўрсатмалар берганлиги юзага чиққан.

Келтирилган далил ва исботларнинг таъсири остида фуқаро О.С. жиноят ҳақида ёлғон маълумот берганлигини тан олиб, жорий йилнинг май-июнь ойлари давомида ўзига тегишли бўлган 2100 АҚШ доллари ҳамда 3 млн 500 минг сўм пулларини қимор ва таваккалчиликка асосланган «1Хвет» букмейкерлик ўйинига тикиб ютқизиб қўйганлигини баён қилган.

Ҳозирда фуқаро О.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг