«Каптива»нинг йўлини тўсган кийимсиз шахсга баённома тузилди
Жорий йилнинг 21 декабрь куни ижтимоий тармоқда «Самарқандда кийимсиз эркак йўл ўртасида «Каптива»ни йўлини тўсиб, унга йўл бермай турибти»сарлавҳаси остидаги видео тарқалди.
Видеода кийимсиз эркак йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтган ҳолда, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузиб, йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг эркин ҳаракатига халақит берганлиги ҳолати акс этган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, олиб борилган суриштирувлар натижасида ушбу ҳуқуқбузарликни Самарқанд тумани, Миронқул МФЙда яшовчи 25 ёшли С.Б., спиртли ичимлик таъсирида содир қилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган ва тўпланган ҳужжатлар якуний қарор қабул қилиш учун Самарқанд тумани Маъмурий судига юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter