ФВВ ходими Бекободда чўкаётган ёш болани қутқариб қолди
18 июнь куни Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи «Хосёз» каналининг қирғоқбўйи ҳудудида Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига қарашли Ёнғин-қутқарув қисм қутқарувчиси сержант Жасур Умирзоқов каналда гўдак оқиб кетаётганлигини кўриб қолган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ходим дарҳол ўзини сувга ташлаган.
Гўдакни каналдан олиб чиқиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва ота-онасига топширган. Воқеа жойига чақиртирилган тез-тиббий ёрдам хизмати гўдакни шифохонага олиб кетган.
Ҳозирда боланинг соғлиғи яхши экани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter