Канадада самолёт қулаши оқибатида 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Асли ўзбекистонлик, АҚШнинг Техас штатида истиқомат қилувчи Отабек Облоқулов Онтарионинг Кингстон шаҳри атрофида Piper PA-32 самолётини бошқариб кетаётганида ҳалокатга учраган. Самолёт Онтарионинг Маркхэм шаҳридан Квебек провинциясининг Квебек шаҳри томон ҳаракатланаётган бўлган. Отабек Облоқуловнинг дўсти Меҳмет Бастининг сўзларига кўра, улар Кингстон шаҳрида тўхтаб ўтмоқчи бўлишган. Бу ҳақда Канадада истиқомат қилувчи журналист ва блогер Фарҳод Файзуллаев хабар берди.
Самолётда Облоқуловнинг турмуш ўртоғи ва 3, 11 ва 15 ёшли фарзандлари бўлган. Бундан ташқари бортда Канаданинг Торонто шаҳрида доимий истиқомат қилувчи, асли Ўзбекистондан бўлган Бобомурод Набиев ва унинг турмуш ўртоғи ҳам бўлган.
Самолёт Кингстон шаҳрининг шимоли-ғарбига, қуюқ ўрмонга қулаган. Фожиа натижасида самолётнинг барча йўловчилари ҳалок бўлган.
Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Қоидага кўра, бундай кичкина самолётларда «қора қути» бўлиши мажбурий бўлмаган. Канада метеорология хизмати тарқатган хабарга кўра, самолёт қулаган пайтда ҳудудда кучли шамол эсган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter