Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр агентлиги баёнот билан чиқди

Кадастр агентлиги баёнот билан чиқди

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган фото ва унга берилган «Кадастр шундай ўлчабди...» мазмунидаги шарҳ юзасидан Кадастр агентлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Айни кунгача, ушбу фотосуратдаги ҳолат юзасидан кадастр идораларига мурожаат келиб тушмаган ва Кадастр агентлигининг ер ва кадастр назорати бошқармалари томонидан ўтказилган назорат тадбирларида бу каби қурилма аниқланмаган.

Ушбу фотосуратдаги ҳолат республикамизда жойлашгани тўғрисида хеч қандай аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Шуни ҳам алоҳида қайт этиш муҳимки, кўчмас мулк объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида қурилиш учун тайёрланган ва тегишли идоралар билан келишилган лойиҳалар асосида қурилмаган объектларга кадастр хужжатлари расмийлаштирилмайди, дейилади агентлик хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг