Жиззахдаги ЙҲТда қанча янги автомобил шикастлангани маълум қилинди
Бугун, 8 июн куни М-39 автомобил йўлининг Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги қисмида тўртта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди.
Дастлабки маълумотларга кўра, MAN юк автомобилида кузатилган техник носозликлар туфайли Shacman самосвалига, сўнг Chevrolet Cobalt ва Equinox автомобилларини Сурхондарё вилоятидаги дилерлик марказига олиб кетаётган автотрейлерга бориб урилган.
UZAUTO MOTORS хабар беришича, юз берган ЙТҲ натижасида автотрейлерга ортилган 4 дона Chevrolet Cobalt ва 3 дона Equinox автомобиллари техник шикастланган.
Айни пайтда, Жиззах вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter