Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда 45 минг долларлик «махфий келишув» амалга ошмай қолди

Жиззахда 45 минг долларлик «махфий келишув» амалга ошмай қолди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан  тезкор тадбир бўлиб ўтди. 

Унда фуқаро Л.А. ва Ф.И.лар олдиндан тил бириктириб, тадбиркорга қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ажратилган ер майдонидан унинг хабардорлигисиз бошқа бир фуқарога ҳар бир гектарини 15 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 3 гектарини 45 000 АҚШ долларига сотишга келишган. Бу пулдан 10 000 АҚШ долларини олдиндан фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг