Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда метан газ қуйиш шохобчасида «Жигули» портлади

Жиззахда метан газ қуйиш шохобчасида «Жигули» портлади

Бугун, 23-июн куни соат 15:00 ларда Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани «Совунгарлик» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор стансиясида ВАЗ-2106 русумли автомобилга ёқилғи тўлдириш жараёнида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бошқа транспорт воситаларига зарар етмаган.

Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига чиқарилмаган.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ВАЗ-2106 транспорт воситасидаги носозлик бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг