Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда автомобиль ва поезд тўқнашиб кетди. Қурбон бор

Жиззахда автомобиль ва поезд тўқнашиб кетди. Қурбон бор

Фото: «Русские дороги»

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида кеча, 10 февраль куни соат 12:30 да фуқаро Х.З. (1970 йилда туғилган) «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини «Янгиер-Чимқўрғон» 4Р-32-йўлининг 3164-пикет қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасидан ўтмоқчи бўлган.

Лекин шу вақтда 3601-сонли юк поезди билан тўқнашиб кетган. Натижада «ВАЗ-2107» автомашинаси ҳайдовчиси Х.З. жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган ва унинг йўловчиси Ф.Т. шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг