Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Жорий йил 31 январь куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида 4 кишининг жонсиз танаси топилган.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, вафот этганларнинг икки нафари талаба бўлган.

Суд-тиббий экспертиза маълумотида айтилишича, марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса юз берган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид бўлганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг