Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира сабаб вафот этди — прокуратура

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамшира сабаб вафот этди — прокуратура

Иллюстратив фото

Жиззах вилоятида икки нафар ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамширанинг маъсулиятсизлиги сабаб вафот этди, дея хабар берди Жиззах вилояти прокуратураси.

Қайд этилишича, Бахмал тумани ҳудудида яшовчи ҳомиладор Э.З. ҳамда З.И. лар 2020 йилда диспансер назоратига олинган бўлсада, ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган. Уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида улар 2021 йил апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.

Вилоят прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи ўрганилганда, туманда 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олинганлиги, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон намуналари умуман олинмаган.

Текшириш якуни билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг