Жазоирда самолёт ҳалокатга учради. Юзлаб қурбонлар бор
Жазоирда ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида 257 нафар киши қурбон бўлди, деб хабар бермоқда «Sky News Arabia».
Маълум қилинишича, Жазоир армияси аскарларини олиб кетаётган Ил-76 самолёти Буфарик шаҳри аэропортидан ҳавога кўтарилганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб, Блида провинциясида ерга қулаган. Ҳарбийлар маълумотига кўра, ҳалокатда ҳаво кемасида бўлганлардан ҳеч ким жон сақлаб қолмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter