Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пастдарғомда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Пастдарғомда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Н.Ш. 4 нафар фуқарони танишлари ёрдамида Андижон шаҳридаги «Абу Али ибн Сино» номидаги Жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига жами 2 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро У.А. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, Бухоро шаҳридаги Тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Пастдарғом педагогика коллежида бўлим бошлиғи лавозимда ишловчи А.У. фуқаро Ф.га ўзини ушбу коллеж директори ўринбосари деб таништириб, унинг синглисини коллежнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг