Италиядаги канат йўлида фожиа юз берди
Италия шимолида фуникулёр қулаши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шимолий Пьемонт вилояти тоғ қутқариш ва спелеологик хизмати вакилига таяниб «РИA Новости» хабар бермоқда.
«Кабинада ўн киши бўлган, улардан саккиз нафари ҳалок бўлганлигини тасдиқлайман. Икки бола оғир аҳволда Туриндаги шифохонага ётқизилган», — деди у.
Aгентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, қутқарувчилар ҳалокат жойида ишларни деярли якунлашди, энди вафот этганларнинг шахсини аниқлашга киришдилар.
Ҳодиса Лаго Мажор кўли қирғоғидаги Стреза аҳоли пункти билан қарийб 1500 метр баландликдаги Монтероне тоғини боғлайдиган канат йўлида содир бўлган. Тоғ чўққисига 300 метр қолганда фуникулёр линиясининг охирги устун ҳудудида, максимал баландликда ҳалокат содир бўлган. Ҳодиса жойидан олинган фотосуратда ўрмонда ётган жиддий шикастланган вагонни кўриш мумкин.
Канат йўли сайтида таъкидланишича, фуникулёр бир ой олдин локдаундан кейин иш бошлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter