Истанбул — Москва самолёти Украинага қўнишга мажбур бўлди
Истанбул — Москва йўналишида парвоз қилаётган «Turkish Airlines» авиакомпанияси самолёти Одесса (Украина) аэропортига фавқулодда қўндирилди.
Таъкидланишича, самолёт («Boeing 737») тизимида мой босими кескин тушиб кетган. Ҳаво лайнери ерга бешикаст қўндирилган. Унинг бортида 122 нафар йўловчи бор эди. Жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter