Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самарқанддаги «Иштихон деҳқон бозори» ёниб кетди

Самарқанддаги «Иштихон деҳқон бозори» ёниб кетди

14 июнь куни соат 00:01да Самарқанд вилояти Иштихон туманида жойлашган «Иштихон деҳқон бозори» МЧЖда озиқ-овқат ва қандолат маҳсулотлари сотиладиган очиқ савдо растасида ёнғин бўлди.

ФВВ хабарига кўра, ҳодисани бартараф қилиш учун воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Олиб борилган амалий ҳаракатлар натижасида савдо расталарининг 450 кв.м. майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаблари ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг